Лукашенко “МДҲ фахрий чегарачиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Лукашенко “МДҲ фахрий чегарачиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Бу ҳақда Минскда МДҲ давлатлари чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши мувофиқлаштирувчи хизмати раиси Александр Манилов маълум қилди. 

17 октябрда Минскда МДҲ давлатлари чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. 

Маниловнинг таъкидлашича, МДҲ давлати раҳбари илк бор ушбу кўкрак нишони билан тақдирланди.

“МДҲ фахрий чегарачиси” кўкрак нишони МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши қарори билан 2007 йил 5 октябрда таъсис этилган. У билан тақдирланиш “МДҲ давлатлари чегара бошқармалари ҳарбий хизматчилари ва фахрийларининг жанговар ҳамдўстлик, дўстлик, яхши қўшничилик, МДҲ давлатлари чегара бошқармалари ўртасидаги ҳамфикрликни мустаҳкамлаш, чегара бошқармалари ривожи ва МДҲ давлатлари ташқи чегараларини муҳофаза қилишга салмоқли ҳисса қўшиш, МДҲ давлатлари ташқи чегараларини муҳофаза қилишдаги хизмат мажбуриятларини бажаришда кўрсатилган жасорат ва фидокорликнинг тан олинишини англатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!