Лукашенко мамлакатда ҳарбий тўнтариш уюштиришга кимлар тайёргарлик кўрганини айтди (ВИДЕО)

Лукашенко мамлакатда ҳарбий тўнтариш уюштиришга кимлар тайёргарлик кўрганини айтди (ВИДЕО)

Беларусь етакчиси Александр Лукашенко ким мамлакат ҳарбий тўнтариш уюштиришга урингани ҳақида сўзлаб берди.

“Биз очиқ-ойдин чет эл махсус хизматларининг ишини аниқладик, ҳойнаҳой Марказий разведка бошқармаси, Федерал қидирув бюроси, америкаликлардан қай бири у ерда ишлаганини билмайман”, - деди Лукашенко.

Беларусь раҳбари Америка махсус хизматлари у ва унинг фарзандларини йўқ қилишни хоҳлаганини қўшимча қилди. Суиқасдга тайёргарлик кўрилган.

Аввалроқ Москвада беларуслик адвокат Брий Зянкович ва сиёсатшунос Александр Федут қўлга олинган эди.

Россия махсус хизмати маълумотларига кўра, улар Беларусда давлат тўнтаришини уюштиришни режалаштиришган. Таъкидланишича, бу гуруҳга мухолифатнинг кўзга кўринган намояндаси Григорий Костусев ҳам кирган. Уни ҳам қўлга олишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!