Лукашенко: "Макронга мусулмонлар билан гаплашишни ўргатмоқчиман"

Лукашенко: "Макронга мусулмонлар билан гаплашишни ўргатмоқчиман"

Беларусь Президенти Франция раҳбари Эммануэль Макронга мусулмонлар билан мулоқотда ёрдам беришни таклиф қилди.

Aлександр Лукашенконинг сўзларига кўра, унинг мамлакати Макрон таъкидлаган "сўз эркинлиги ва диний эркинликларга ҳеч қачон йўл қўймайди". У ҳамкасбини мусулмонларни танқид қилмасликка, балки воситачилик қилишга, масалан, Лукашенкога мурожаат қилишга чақирди.

"Мен унга бу ерда ёрдам бера оламан, чунки мусулмонлар билан алоқаларим жуда яхши", деб тушунтирди Беларусь раҳбари, дея хабар беради БелТA.

Лукашенконинг таъкидлашича, мусулмонлар Беларусда "ҳеч қачон муаммо туғдирмаган" ва сайловларда доимо уни қўллаб-қувватлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!