Лукашенко: "Коронавирус — Худонинг жазоси"
Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун турли соҳаларда, шу жумладан, транспорт ва биноларни иситиш соҳасида электр энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича кампания бошланганига эътибор қаратди.
Лукашенко "Горизонт" холдинги меҳнат жамоаси вакилларига мурожаат қилиб, Худо инсониятни табиатга бўлган муносабати учун коронавирус пандемияси билан жазолаётганини таъкидлади.
“Менинг хабаримда (Янги йилга мурожаат) электромобиллар ҳақида сўз юритган эдим, лекин асосий хабар шуки, Роббимиз бизни коронавирус билан жазоламоқда. Биз табиатга яхшироқ муносабатда бўлишимиз керак”, – деди Aлександр Лукашенко.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).