Лукашенко истеъфога чиқди. Унинг ўрнини Лукашенко эгаллади

Лукашенко истеъфога чиқди. Унинг ўрнини Лукашенко эгаллади

Белорусия Президенти Aлександр Лукашенко 1997 йил май ойида тайинланган Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) раиси лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда БелТA Телеграм-каналида хабар берилди.

Ушбу лавозимда унинг ўрнини тўнғич ўғли Виктор Лукашенко эгаллади.

2019 йил апрель ойидан бошлаб у Белорусия МОҚ биринчи вице-президенти лавозимида ишлаган ва шу йилнинг ноябрь ойида Олимпия ассамблеяси томонидан ушбу лавозимга сайланган.

2020 йил декабрда Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) Лукашенкога ташкилот ҳомийлигида ўтказиладиган барча тадбирларда қатнашишни вақтинча тақиқлади. ХОҚ президенти Томас Бахнинг сўзларига кўра, президент бошчилигидаги Белорусия Миллий олимпия қўмитасининг ҳозирги раҳбарияти спортчиларни сиёсий камситишлардан ҳимоя қилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!