Лукашенко Беларусни тарк этди

Лукашенко Беларусни тарк этди

Беларус Президенти Aлександр Лукашенко Россияга амалий ташриф билан учиб кетди ва Президент Владимир Путин билан учрашади. Бу Беларус раҳбарининг 9 августда республикада президент сайловларидан кейин бошланган норозилик намойишлари бошланишидан буён биринчи хорижий сафари. 

"Мамлакатлар раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, иттифоқ муносабатлари мавзусини, халқаро муаммолар ва минтақадаги вазиятни, пайдо бўлаётган муаммоларга биргаликда жавоб бериш масалаларини муҳокама қиладилар", — деди Лукашенконинг матбуот хизмати. Беларус Президенти Путин билан Сочида учрашади, музокаралар яккама-якка шаклда ўтказилади.

Aввалроқ Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтадиган мулоқот долзарб эканлигини таъкидлаганди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!