Лондондаги Трафальгар майдонида шеър ўқиётган қизил шер пайдо бўлди

Лондондаги Трафальгар майдонида шеър ўқиётган қизил шер пайдо бўлди

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган анъанавий фестиваль доирасида Трафальгар майдонида шеър ўқиётган оловранг шер пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Янги шер машҳур Нельсон устуни ёнида жойлашган. Унинг катталиги шу жойда 150 йилдан буён турган тўртта бронза шернинг катталигига тенг.

Шер ўткинчилар томонидан танланган сўзга мос келувчи XIX асрда яратилган шеърлардан ўқийди.

Қоронғу тушиши билан шеърларнинг сўзлари устунда акс эттирилади, кундузи фақат шернинг панжаларидаги экранда кўринади ва унинг ёнида ўрнатилган овоз кучайтиргичда жаранглайди.Интерактив ҳайкал британиялик рассом ва дизайнер Эсмеральда Девлин томонидан яратилган. У ўзининг Виктория ва Альберта музейларидаги ишлари ва 2012 йилдаги Лондон Олимпиадасининг очилиш маросимидаги иштироки билан танилган. Композиция ҳайкалтарошликни ва Google Arts and Culture нотижорат компанияси томонидан яратилган сунъий интеллект элементларини ўзида бирлаштиради. Ҳайкал Трафальгар майдонида 23 сентябргача туради.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!