Лондонда илк бор инглиз тилига таржима қилинган «Кеча ва кундуз» романининг тақдимоти бўлиб ўтди

Лондонда илк бор инглиз тилига таржима қилинган «Кеча ва кундуз» романининг тақдимоти бўлиб ўтди

Лондонда илк бор инглиз тилига таржима қилинган «Кеча ва кундуз» романининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2020 йил 17 январь куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонасида замонавий ўзбек шеърияти ва адабиётининг асосчиларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг биринчи марта инглиз тилига таржима қилинган «Night and Day» («Кеча ва кундуз») романининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Таржима муаллифи ёш олим, АҚШнинг Мичиган университети славян тиллари ва адабиёти кафедраси маърузачиси Кристофер Форт ҳисобланади. У деярли бир йил Ўзбекистонда яшаб, ХХ асрдаги ўзбек адабиёти бўйича илмий-тадқиқот иши учун материаллар тўплаган ва ўзбек тилини ўрганган.

2019 йилда Кристофер диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. У Илмий ишида маҳаллий халқнинг маданий-тарихий анъаналари, ислоҳотчиларнинг тараққийпавар ғояларини ўзида мужассам этган ХХ аср бошидаги ўзбек адабиётининг ноёблигини исботлаб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!