Лондонда Биринчи Президентнинг қизига тегишли қимматбаҳо уйлар хатланди

Лондонда Биринчи Президентнинг қизига тегишли қимматбаҳо уйлар хатланди

Буюк Британия ҳукумати Лондонда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қариндошларига тегишли иккита кошона ва квартираси хатланди, деб хабар беради Meduza.

Кўчмас мулк 2019 йилнинг баҳорида хатланган, бироқ, Лондон Олий суди судьяси 11 март куни унинг эгалари исмини ошкор қилишга рухсат берган. Маълум бўлишича, кўчмас мулклар Нурсултон Назарбоевнинг қизи, Қозоғистон Сенати спикери Дариға Назарбоева, шунингдек, унинг тўнғич ўғли Нурали Алиев ҳамда тумуш ўртоғи Аидага тегишли. Улар ушбу кўчмас мулкларни 100 миллион доллардан ортиқроққа харид қилинган.

Уй ва квартиралар учта офшорга расмийлаштирилган. Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий агентлик маълумотларига кўра, кўчмас мулклар Дариға Назарбоеванинг собиқ турмуш ўртоғи Роҳат Алиев ва унинг отаси Нурали Алиевнинг жиноий йўллар билан топилган даромадлари эвазига харид қилинган. Авдокатнинг таъкидлашича, Дариға Назарбоева ва Роҳат Алиев 2007 йилда ажрашган, шу сабабли 2008 йилда харид қилинган кўчмас мулкларнинг уларга боғлиқлиги бўлиши мумкин эмас.

Лондондаги кўчмас мулклар «Келиб чиқиши номаълум даромадлар тўғрисида»ги қонунга кўра хатланган. Уй эгалари Британия ҳукуматига ўзларининг даромад мабалари қаердан эканлигини тушинтириб беришлари лозим. Агар улар бу ишни қилмаса, мулклар мусодара қилиниб, аукцион орқали сотиб юборилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!