Лондонда 250 миллион долларлик криптовалюта мусодара қилинди

Лондонда 250 миллион долларлик криптовалюта мусодара қилинди

Лондон полицияси рекорд даражадаги криптовалютасини(180 миллион фунт стерлинг ёки тахминан 250 миллион доллар) мусодара қилди, - деб хабар қилмоқда BBC.

Лондонда жиноятчилар томонидан бу маблағ қонунийлаштирилган.

Шундай қилиб, 24 июндаги рекорд янгиланди. Ўша пайтда 114 миллион фунт криптовалютаси (Тахминан 160 миллион доллар) мусодара қилинган.

Янги мусодара билан боғлиқ ҳолда, полиция 24 июнь куни ҳибсга олинган аёлни пулни ювишда гумон қилиб яна сўроқ қилди ва гаров эвазига қўйиб юборди.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!