Лола Каримова юрак етишмовчилиги билан оғриган боланинг ҳаётга қайтишга сабабчи бўлди (видео)

Лола Каримова юрак етишмовчилиги билан оғриган боланинг ҳаётга қайтишга сабабчи бўлди (видео)

2012 йилнинг 1 сентябрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган Беҳруз Жўрамуродов дунёга келганида соғлом бўлган. Орадан бироз вақт ўтгач, шифокорлар унда юрак етишмовчилиги (“сердечный порок”) хасталигини аниқлаб, афсуски, бу касалликни Ўзбекистонда даволаш имконияти йўқлигини айтадилар.
 
Орадан йиллар ўтади. Беҳрузнинг онаси 2016 йилнинг сентябрь ойида “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармасига мурожаат қилади. Жамғармадагилар Беҳрузни рўйхатга олади. 2017 йилнинг январь ойида Франциядан келган тажрибали мутахасислар кўригида бўлган Беҳруз, нақ 10 соат давомида операция қилинади.
 
Яратганнинг инояти, жамғарманинг кўмаги ва шифокорларнинг даво чоралари сабаб Беҳруз бугун соғлом ҳаёт кечирмоқда.

 

“Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси аъзолари Беҳрузнинг уйига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олиб турибди. Ушбу видеода болакайнинг онаси Нилуфар Исроилова Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляевага фарзандининг саломатлигини тиклашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдиради. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!