Лола ҳаётидаги инқироз, ушалмаган орзулар ва ўлим ҳақида гапирди

Лола ҳаётидаги инқироз, ушалмаган орзулар ва ўлим ҳақида гапирди

“Мен инқирозларни яхши кўраман. Улар бизни олдинга интилиш ҳамда ҳаётимиздаги ҳал қилувчи қарорларни қабул қилишга мажбурлайди.

Менинг ҳаётимда иккита шундай бурилишлар юз берган. Биринчиси, 2010 йилда ажрашишга қарор қилиб, шундай қилганимда бўлган. Ўшанда нимани ҳис этганман? Мен туғилганман, аниқроғи, қайта туғилганман.

Иккинчиси, 2017 йилда турмушга чиқиб, Москвага кўчиб кетганимда юз берган. Бу бироз қўрқинчли бўлган, лекин ҳаммаси яхшилик билан тугади ва ҳозирги кунгача давом этмоқда: Мен ҳар куни севган инсоним билан уйқуга кетаман, ажойиб фариштанинг онаси бўлдим, катта оила ва яхши дўстларга эга бўлдим.

Амалга оширилмаган истакларим ҳар куни қулоғимга шивирлармоқда: “Эй, эртага биз ҳаммамиз вафот этсак-чи? Сен эса Бетховеннинг 5-симфониясини чалишни, франсуз тилини ўрганмадинг, шпагатга ўтириб кўрмадинг”, — деб ёзади Лола.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!