Лоббизм бор нарса, лекин...

Лоббизм бор нарса, лекин...

Авваллари давлат органлари халқ орасида ўз фикрларини ёйиш учун газеталар чиқариб, улар орқали маълум бир ғояларини ўқувчиларига етказишарди. Бу ўз вақтида қандайдир натижа берган ва бу табиий ҳисобланган. Энди замон бошқа, интернет бор, расмий ОАВ билан мақсадга етиш қийин, блогерлар орқали, яна ҳам осонроғи ўзлари блогер яратиб, у орқали фикрларини оммага етказишга ҳаракатлар бошланди.

“Қўшни маҳалла”. Бизга бегонадек, худди кимнидир ҳимоя қилиш учун олиб чиқилган телеграм-канал каби ҳаракатлари унинг холислигига, айрим ҳолларда ижтимоий-сиёсий, давлат ва жамият қурилишидан хабардорлигига шубҳа уйғотмоқда.

Депутат Қобул Дўстов ҳақидаги постида “ўзи у депутатми ё тадбиркор” дейиши асосий мақсад қандай қилиб бўлмасин қоралаш эканлиги кўриниб қолган. Лоббизм бор нарса, лекин уни иккинчи тарафга сурбетлик қилиш билан ёнма-ён олиб бориш энг камида бизнинг менталитетга тўғри келмайди.

Аввал бир мақола ёзган эдик, гапираётган депутатларни синдирмайлик, ўзи энди тилга киришди. Уларга асоссиз қаршилик қилаётганлар, демократик жамиятнинг асосига болта ураётганларини билсинлар.

Хато ҳаммадан ўтади, айниқса қайсидир ишни энди бошлаётган бўлсангиз, бизнинг ҳолатда депутатларнинг бирор-бир масала бўйича фикр билдириши ҳақиқий депутатлик бошланаётганидан дарак. Қўллаб-қувватлайлик, вақти келиб мевасини беради.

Ғайратхўжа Сайдалиев


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!