Ливияда президентлик учун 98 киши даъвогарлик қилмоқда

Ливияда президентлик учун 98 киши даъвогарлик қилмоқда

Ливияда декабрь ойида ўтказиладиган сайловда 98 номзод президентлик учун кураш олиб бормоқчи. Бу ҳақда Ливия Олий сайлов комиссияси аъзоси Абдулкарим Билхайр “Анадолу” агентлигига маълум қилди.

Унинг айтишича, президент сайловларида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш 22 ноябрь, душанба куни якунланган. “Жами 98 та ариза маъқулланди”, – деди Билхайр.

Номзодлар орасида Миллий бирдамлик ҳукумати бош вазири Абдулҳамид Дибайба, мамлакатнинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулислом Қаззофий ва мамлакат шарқидаги қуролли гуруҳлар етакчиси Халифа Ҳафтар бор.

Аввалроқ Қаззофий ва Хафтар номзодларининг кўрсатилиши Триполида норозиликларга сабаб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ливияда президент сайлови 24 декабрь куни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!