Ливияда ҳарбийлар бўлган иккита Ми-8 вертолёти тўқнашди, қурбонлар бор (фото)

Ливияда ҳарбийлар бўлган иккита Ми-8 вертолёти тўқнашди, қурбонлар бор (фото)

Ливия миллий армияси (ЛМA)нинг иккита вертолёти ўқув машғулотлари пайтида ҳавода тўқнашди. Натижада кемалардан бирининг икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди, иккинчисидаги ҳарбийлар тирик қолди.

AlJamahiriya TV телеканалининг хабар беришича, Ми-8 вертолётлари Бенғози шаҳрининг жануби-шарқидаги маневрларда қатнашган.

Aввалроқ ЛМA ва Ливия миллий келишув ҳукумати хорижий қўшинларни зудлик билан олиб чиқиш тўғрисида келишиб олгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ливия миллий армиясини фелдмаршал Халифа Хафтар бошқаради, унинг қўшинлари мамлакат шарқини назорат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!