«Ливерпуль» эстониялик ҳимоячисини «Кальяри»га сотиб юборди

«Ливерпуль» эстониялик ҳимоячисини «Кальяри»га сотиб юборди

«Ливерпуль»нинг эстониялик футболчиси Рагнар Клаван фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирадиган бўлди.

Клаван «Кальяри» билан 2 йиллик шартнома имзолади. Футболчи 2020 йил ёзига қадар Италия клуб сафида тўп суради. 32 ёшли ҳимоячи учун «Кальяри» «Ливерпуль» ғазнасига 2 миллион евро тўлаган.

Рагнар 2016 йилда «мерсисайдликлар» сафига келиб қўшилганди. АПЛнинг ўтган мавсумида у 19 учрашувида қатнашиб, 1 та гол уришга эришган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!