Литвада илк маротаба қоракўзанда CОVID-19 аниқланди: 169 жонивор ҳалок бўлди
Литвадаги чорвачилик фермасидаги қоракўзанлар орасида CОVID-19ни юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.
Бу ҳақда Литва ветеринария ва озиқ-овқат хизмати веб-сайтида хабар берилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ветеринария шифокорлари Йонава минтақасидаги фермер хўжаликларидан бирида ноодатий равишда 169 жонивор ўлганлигини қайд этишган. Лаборатория текширувлари эса баъзи ҳайвонларнинг коронавирусга чалинганлигини кўрсатган.
Таъкидланишича, ходимлардан бири аллақачон қоракўзанлардан хасталикни юқтириб олган.
Кейинчалик ферма раҳбарияти касаллик хавфи туфайли ўзаро алоқада бўлган яна 40 га яқин ҳайвонни йўқ қилган. Ҳудудда эса санитария назорати ўрнатилган.
Ҳозиргача 2019-nCоVнинг мутацияланган шаклини юқтириш ҳолатлари Нидерландия, Испания, Италия, Дания, АҚШ, Швеция ва Белоруссия фермер хўжаликларида қайд этилган.