Литва Лукашенкога қарши халқаро суд очиши мумкин

Литва Лукашенкога қарши халқаро суд очиши мумкин

Бунинг асосий сабаб сифатида муҳожирларга бўлган муносабат кўрсатилмоқда. Бу ҳақда бугун Литва Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис маълум қилди:

"Билишимча, ҳукуматда бундай ишчи гуруҳ тузиш бўйича дастлабки муҳокамалар бошланган, институтлар ўзаро мулоқотни бошлаган".

Эслатиб ўтамиз, Литва ва Европанинг яна 16 давлати парламентларининг қўмита раислари икки ҳафта аввал ЕИ ва НАТО раҳбариятига урзурпаторга қарши халқаро даъво қўзғатиш таклифи билан мурожаат қилган эди.

Шунингдек, Литва ички ишлар вазири: "Агар муҳожирларни Литва ҳудудига юк машиналари орқали олиб киришни давом этса, Беларусь билан чегарани ёпамиз", деб тахдид қилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!