Лисичанск тўлиқ эгаллаб олинганини маълум қилинди

Лисичанск тўлиқ эгаллаб олинганини маълум қилинди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина шарқидаги Лисичанск шаҳри тўлиқ босиб олинганини маълум қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

"Украиналик сиёсатчилар, таниқли журналистлар ва ҳарбий экспертларнинг баланд овозда баёнотлари ва ёрқин хулосалари бир зумда барбод бўлди. Лисичанск босиб олинди!", дейди Қодиров.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар кўчалари бўйлаб чечен ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бўлган автомобиллар карвони ҳаракатланишни бошлаган.

“Бизнинг баннерларимиз кўчалар ва шаҳарнинг бош майдонида осиб қўйилган, чунки улар Россиянинг эркинлиги, қудрати ва буюклигини ифодалайди”, дея қўшимча қилган Чеченистон раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!