LINUX давлат органлари ва ташкилотларига муаллиф ҳуқуқи соҳасида ёрдамчи бўлади

LINUX давлат органлари ва ташкилотларига муаллиф ҳуқуқи соҳасида ёрдамчи бўлади

Давлат алоқа инспекцияси муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилмаслиги йўлида давлат органлари ва муассасаларига ўз тавсиясини беради.

2019 йилнинг 3 август кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексига баъзи ўзгартиришлар киритилди, жумладан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилиши учун жазони назарда тутувчи 1771-модда, яъни “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилиши” номи билан янги модда киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрь куни ПҚ-4024-сонли Давлат алоқа инспекциясига компьютер дастурларини тарқатишда муаллифлик ҳуқуқи соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлиб шу сабаб Давлат алоқа инспекцияси бу соҳада қонунчиликка амалда риоя этилишини назорат қилади.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлигидан олинган маълумотларга кўра, давлат органлари ва муассасаларини легал дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш учун 100 млн. АҚШ доллари ва ундан кўпроқ маблағ талаб қилинади.

Лицензияланган дастурий таъминотни сотиб олиш харажатлари ҳар қандай ташкилот бюджетига кўп зарар келтириши мумкин.

Давлат алоқа инспекцияси ана шу харажатлардан сақланиш борасида қуйидагиларни тавсия қилади!

Муаммони ҳал қилишда бепул дастурий таъминотлардан фойдаланиш мумкин. Энг кенг тарқалган бепул дастур бу LINUX оиласига мансуб операцион тизимдир. LINUX`нинг истеъмолчилари улардан бепул фойдаланишлари мумкин.

Бугунги кунда Ўзалоқаназоратнинг ишчи компьютерларига очиқ кодли операцион тизимнинг энг замонавий версияси бўлган – CentOS Linux 7 (7.6.1810 версияси) ўрнатилди.

Ушбу тизим Давлат алоқа инпекциясининг талабига биноан, сертификатлаш органи бўлган “Teхник кўмаклашиш маркази” ДУК томонидан ахборот хавфсизлиги соҳасидаги стандартлар талабларига мувофиқ сертификатланган ва 2019 йил 30 август куни мувофиқлик сертификати тақдим этилган.

Ушбу операцион тизимнинг ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида олинган тасдиқ уни давлат ва маҳаллий ҳокимият органларида қўллаш учун имконият беради.

CentOS Linux 7 сертификатланган операцион тизим (7.6.1810 версия) бепул тизим бўлиб, ҳар йили миллионлаб АҚШ долларини тежаш ва муаллифлик ҳамда турдош ҳуқуқларга бўлган эгаликни бузиш, бунинг ортидан маъмурий жавобгарликка тортилишдан сақлайди.

“Техник ёрдам маркази” ДУК сертификатлаштириш соҳасидаги фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотни +998 71 203-00-28 телефон рақами орқали itsoft@tace.uz электрон манзили орқали олиш мумкин.

Бундан ташқари бу масала юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Қирққиз” кўчаси 10а-уйда жойлашган “Texник ёрдам маркази” ДУК маъмурий биносига бориб ёки унинг http://tace.uz веб-сайти орқали ҳам қўшимча маълумотлар олиш мумкин.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!