Лимон озишга ёрдам берадими?

Лимон озишга ёрдам берадими?

🍋Кўпчилик лимон шарбатини сувга қўшиб ичиш оздиради, деб ўйлашади. Аслида, бу ёрдам берадими? 

🥗Сиз камроқ калория истеъмол қиласиз.  Яримта лимон шарбатини сувга қўшилган миқдори тахминан 6 ккал бўлади. Бу суюқлик чой, кефир, йогурт, апелсин шарбати ёки бошқа ичимликлардан сезиларли даражада кам. Албатта, тоза сувдан ташқари.

Лимон шарбатининг бундай хусусияти сув туфайлидир. Суюқликни кўп истеъмол қилиш вазнни камайтириш ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд.

Бундан ташқари, сув ҳақиқатан ҳам метаболизмни ва ёғ тўқималарининг парчаланишини тезлаштиради. Шунинг учун сувнинг ўзини истеъмол қилса ҳам бўлади.

Овқатдан бироз вақт олдин 0,5 литр суюқлик ичиш одамларнинг тахминан 13 фоизга кам овқатланишига олиб келиши исботланган. Лимон суви камроқ овқатланишга ёрдам беради. 

Пайқаган бўлсангиз, лимоннинг ижобий томонлари сув билан боғлиқ. Лимоннинг ўзи оздиришга ёрдам бериши илмий исботланмаган. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!