Лиам Нисон жангари фильмларда роль ўйнашни тўхтатди

Лиам Нисон жангари фильмларда роль ўйнашни тўхтатди

Британиялик актёр Лиам Нисон энди жанговар фильмларда суратга тушмайди.

Актёр бу ҳақда “ET Online”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Нисоннинг сўзларига кўра, у аллақачон кексайган ва жангари саҳналардаги ҳаракатлар унга қийинчилик туғдирмоқда.

"Мен 68 ярим ёшдаман. Бу йил 69га кираман. Менимча тўхташ пайти келди", деган актёр.

Унинг таъкидлашича, ҳамиша жангари фильмларнинг суратга олиниш ишлари давомида завқланган ва ҳеч қачон унутилмас тажрибага эга бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!