Лейпциг аҳолиси норозилик намойиши ўтказишди, сабаб...
Германиянинг Лейпциг шаҳри аҳолиси Украинага қурол етказиб берилишига қарши кўчага чиқди.
Financial Times’га кўра, улар иссиқлик ва электр энергияси учун тўловларнинг доимий ошиб бораётганидан ва рекорд даражадаги инфляциядан ғазабда, Германияни эса АҚШ ва НАТОнинг қўғирчоғи дейишмоқда.
Акция иштирокчиларининг фикрига кўра, АҚШ Россиянинг ишларига аралашмоқчилиги учун Германия аҳолиси катта нарх тўламоқда. Шунингдек, немисларнинг Россияга қарши сиёсати муваффақиятсизликка учраб, ўз фуқароларига қарши бўлиб қолди.
Октябрь ойи охирида экспертлар Германия иқтисодиётида рецессия бошланганини айтишганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).