Левандовскининг тақдимот маросими "Барселона" тарихидаги энг каттаси бўлади

Левандовскининг тақдимот маросими "Барселона" тарихидаги энг каттаси бўлади

Каталониянинг "Барселона" жамоаси бугун, 5 август куни "Бавария"дан харид қилинган Роберт Левандовскининг тақдимот маросимини ўтказади.

Клубга яқин бўлган журналист Жерар Ромеро хабарига кўра, тақдимот маросимига 45 мингдан ошиқ томошабинлар кириши кутилмоқда. Шунингдек, Левандовски 9-рақамли либосда таништирилиши ҳақида ҳам хабарлар бор.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" 33 ёшли польяк учун 45+5 миллион евро сарфлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!