Левандовски ўрнига Роналду!

Левандовски ўрнига Роналду!

Ҳужумчи Криштиану Роналду фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи совринларга эга бўлиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда, энди "Манчестер Юнайтед"да ўйнашни истамаслигига қарор қилган.

"Бавария" 37 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин. Агар Роберт Левандовски ёзда жамоани тарк этса, бу вариант кўриб чиқилади.

Роналдунинг атрофидагилар мюнхенликларнинг қизиқишидан аллақачон хабардор.

Ҳужумчи ўтган мавсумда АПЛнинг 30та ўйинида 18та гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Elbek
    Bo'magan narsani yozmanglar
    Бобомурод
    👏👏👏👏