Левандовски миллий жамоадаги голлари сони бўйича Пелега етиб олди

Левандовски миллий жамоадаги голлари сони бўйича Пелега етиб олди

Польша миллий жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ-2022 2-тури доирасида Саудия Арабистони (2:0) дарвозасига гол киритди.

Ушбу гол польшалик форварднинг миллий жамоа сафида киритган 77-голига айланди. Шу тариқа, Левандовски миллий жамоалар сафидаги тўпурарлар орасида 77та гол билан Бразилия миллий жамоасининг афсонавий форварди Пелега етиб олди. Унинг ҳисобида ҳам 77та гол бор.

Маълумот учун, бу борадаги рейтингда Криштиану Роналду 118та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Лионель Месси Аргентина сафида 92та гол билан 3-ўринда бормоқда. 2-ўриндан эронлик афсонавий ҳужумчи Али Дайи жой олган (109 та гол).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!