Лаззатлардан бири... тунда!

Лаззатлардан бири... тунда!

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал толиби илм таҳажжуд ўқимаса, таълим беришни тўхтатардилар. Бир кун Абу Исмат исмли талаба имомнинг ҳузурларида ётиб қолди. Унинг олдига таҳорат учун сув қолдириб, бомдод азонидан олдин келсалар, Абу Исмат ухлаб ётибди. Сув ҳам шундоқ турибди. Имом уни уйғотдилар ва: "Эй Абу Исмат, нега келдинг?", дедилар. У: "Ҳадис ўрганиш учун", деб жавоб қилди. "Тунда таҳажжудинг бўлмаса, ҳадисни қандай ўрганасан?! Қаердан келган бўлсанг, ўша ерга жўна!", дедилар имом Аҳмад.

Имом Шофеъий айтадилар: "Олим кишида Аллоҳ билан ўзи ўртасида махфий қолган солиҳ амал бўлиши керак. Чунки одамларга кўринадиган илм ё амалнинг охиратда фойдаси кам бўлади. Улуғлардан бирларини тушда кўрилганда: "Аллоҳ таоло илмим сабабидан кам гуноҳимни кечирди", дедилар.

Абу Сулаймон Дороний айтадилар: "Агар тун бўлмаганда, дунёда қолишни хушламасдим".

Али ибн Баккор айтадилар: "Қирқ йилдан бери мени фақат тонг отиши маҳзун қилади".

Сиррий айтадилар: "Фақат тун зулматида ворид бўладиган фойдаларни кўрдим".

Фузайл ибн Иёз айтадилар: "Қуёш ботган пайтда, Раббим билан хилватим борлиги учун севиндим. Тонг отганда эса, одамларнинг ҳузуримга кириши борлиги учун хафа бўлдим".

Ибн Мункадир айтадилар: "Дунё лаззатларидан фақат учтасигина қолди: "Тун қиёми, дўстлар дийдори ва жамоат намози".

Тун намози унс, уни фақат муқарраблар биладилар.

Ким уни татиса танийди, агар таниса унда чўмилади.

Эй Аллоҳ, ўзимни ва севганларимни шундайлардан қилгин.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!