Лавров 5 декабрь куни Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказади

Лавров 5 декабрь куни Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 5 декабрь, душанба куни Москвада озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан музокаралар ўтказади.

“Икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг энг долзарб жиҳатлари, жумладан, Озарбайжон-Арманистон муносабатларини нормаллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган”, — дейилади Россия ТИВ хабарида.

26 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон раҳбарлари Владимир Путин ва Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!