Латвия Ташқи ишлар вазирлиги 102 нафар россиялик маданият арбобига нисбатан санкциялар жорий этди

A A A
Латвия Ташқи ишлар вазирлиги 102 нафар россиялик маданият арбобига нисбатан санкциялар жорий этди

Латвия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг 102 маданият арбобини қора рўйхатга киритди, жумладан, режиссёр Николай Лебедев (“Афсона N17” филми) ва актёр Игор Петренко. Уларнинг барчасига номаълум муддатга мамлакатга кириш тақиқланган.

Ҳозирда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида жойлашган “қора рўйхат”га актёр ва режиссёр Николай Бурляев, Шерлок Холмс ролини ижрочиси Василий Ливанов, режиссёр Владимир Гостюхин ва бошқа таниқли шахслар киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!