Латвия Россия элчисига муҳлат берди

Латвия Россия элчисига муҳлат берди

Латвия Ташқи ишлар вазирлиги бугун Россия элчиси Михаил Ванинга 24 февралгача кетиши кераклигини маълум қилди.

Январ ойида Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Москвадан Россия элчихонаси ходимлари сонини қисқартиришни талаб қилганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга жавобан Россия ва Эстония ўртасидаги дипломатик муносабатлар мақомини пасайтирди. Эндиликда давлатлар элчиларини ўзаро чақириб олишади, дипломатик миссияларни эса вақтинчалик амалдорлар бошқаради.

Латвия ҳам бугун эрталаб Россия билан дипломатик алоқалар мақомини пасайтириш ниятида эканлигини эълон қилди. Россия элчисининг кетиш санаси эса Россиянинг Украина билан урушининг бир йиллигига тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!