Латвия ҳаво кучлари энди ўз самолётига эга

Латвия ҳаво кучлари энди ўз самолётига эга

Миллий Қуролли Кучлар авиабазасида Латвияда ишлаб чиқарилган «Tarragon » самолётларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Улар учувчиларни тайёрлаш, шунингдек, оператив вазифаларни бажаришда фойдаланилади, дея хабар берди Латвия Мудофаа вазирлиги Delfi порталига.

«Tarragon » икки ўриндиқли самолёт бўлиб, 3,5 километр баландликда соатига 370 километр тезликка эриша олади. Асфальтда қўниш масофаси 150 метрни, энг кам учиш масофаси эса 225 метрни ташкил қилади, дея хабар беради Delfi.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!