Латифанинг додаси!

Латифанинг додаси!

***

Фолбин эркакка деди:

— Сиз икки боланинг отасисиз?

— Адашдингиз. Мен уч боланинг отасиман.

— Йўқ, сиз адашдингиз. Икки боланинг отасисиз.

 

***

Аёл аввалига янги танишган йигити уни театр, киноларга олиб боришини истайди, шу баҳонада бу йигит билан учрашиш керакми-йўқми, аниқламоқчи бўлади. Йигит эса ўзи танишган қизни дастлаб уйига олиб боришни хоҳлайди. Шу баҳонада бу қиз билан кино, театрларга бориш керакми-йўқми, аниқлаб олмоқчи бўлади.

 

***

Ҳайвонот боғи директори қараса, филлардан бири қаттиқ йўтала бошлабди. Унга бир челак вино ичириб юборганди, йўтали тўхтади-қўйди. Аммо бошқа қафасдаги филлар бараварига йўтала бошлашди.

 

***

Пора олишга муккасидан кетган экскурсовод навбатдаги саёҳатчилардан қандай пул ундиришни билмай, охири ҳайкаллардан бирини кўрсатиб деди:

— Кўрдиларингми, ҳов анави ҳайкалнинг қўли қўйнидан чиқиб турибди?!

— Ҳа.

— У камтарлик билан экскурсоводни нима биландир сийлаб қўйинглар демоқчи бўлаяпти.

 

***

Ўрмон. Эр-хотин қўзиқорин териб юришарди. Хотин оқ қўзиқорин топиб олди-ю, эрига қичқирди:

— Дадаси, бу еб бўладиган қўзиқоринми?

— Ҳозирча сен уни пиширганинг йўқ. Демак, ҳозирча еса бўлади.

 

***

Эр-хотин қўлларида катта сумка билан вокзалга келишди. Эр елка қисиб деди:

— Афсус, пианино эсдан чиқибди-да!..

— Ие, жинни бўлганмисиз?

— Жинни бўлганим йўқ. Поезд чиптаси билан санаторийга берилган йўлланма пианинонинг устида қолиб кетибди.

 

***

Эр хотинига деди:

— Ҳадеб минғиллайверма! Ортиқча нарсаларга пул сарфлаяпсанмиш... Қани ортиқча нарсага пул сарфлаганим?

— Ўт ўчирадиган ускуна-чи? Кераксиз нарса эмасми ўша? Сотиб олганингизга олти йил бўлди, ҳали бирор марта фойдаланганимиз йўқ!

 

***

Муаллим:

— Тошмат, ростини айт, иншоингни ким ёзиб берди?

— Билмадим, мен эрта ухлаб қолгандим.

 

***

Беш яшар бола қўшнининг деразасини тош отиб синдириб қўйди. Онаси уни қўрқитаяпти.

— Энди тамом! Отанг кечқурун дўкондан янги ойна олиб қўшнимизнинг деразасига солиб бермагунча, сен шимингни ечиб орқанг билан ўша деразанинг очиқ жойини беркитиб турасан.

Болакай йиғлаб:

— Ойи, тушда мен билан алмашиб турасизми?

 

***

Радиодаги янгиликдан:

Спорт усталари Тошматов ҳамда Эшматовлар ўртасидаги шахмат мусобақаси муддатидан олдин ниҳоясига етди. Йигирманчи дақиқада Эшматовнинг қоши ёрилганлиги сабабли ғолиблик Тошматовга берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!