Лағмон тайёрлаш бўйича дунё рекорди Москвада янгиланди

Лағмон тайёрлаш бўйича дунё рекорди Москвада янгиланди

Москвада "Тюбетейка" маданий фестивали доирасида рекорд даражадаги ўзбек лағмони тайёрланди. Таом Россия Рекордлар китобига киритилди.

Машҳур ўзбек таомини пиширишга 1 тоннага яқин маҳсулотлар кетди — гўшт, сабзавотлар ва хамир. Уни тайёрлашга бир неча соат сарфланди. Энг қизиғи, лағмон кўчада, махсус қозонда ўтин ёқиб тайёрланди.

"Интеррекорд" рекордларни қайд этиш агентлиги энг катта ўзбек лағмонини регистрация қилди – 797 килограмм ва 750 грамм. Бу Қозоғистонда ўрнатилган аввалги рекорддан 100 килограммга оғирдир.

"Тюбетейка" фестивали ташкилотчиси  Фатима Орифжонованинг айтишича, бундай улкан лағмон камида минг кишига етади. Бундан ташқари, лағмоннинг бир қисми Тошкентга юборилиб, меҳрибонлик уйларига тарқатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!