Лаб шаклига қараб ҳам феъл-атворни билиб олиш мумкин!

Лаб шаклига қараб ҳам феъл-атворни билиб олиш мумкин!

Лаб шакли ва тузилишига қараб инсон феъл-атворини ўрганувчи физиогномика фани мутахассисларининг фикрича, инсон кўзларидан кўра лаблар тузилиши унинг феъли ҳақида тўлиқроқ айтиб бера олар экан.

Қалин лаб соҳибалари таъсирчан ва жозибали бўлишади. Улар гўзалликнинг ашаддий ишқибозидир. Нафосатни қадрловчи ва мукаммалликка интилиш хусусияти билан ўзгалардан ажралиб туради.

Ингичка лаблар эгаси сирли ва қайсар феъл-атворга эга бўлади.  Уларни кўп ҳолларда ўзига бўлган ишончсизлик қийнайди. Улар одатда, кўп гапирмайди. Бунинг устига шарттакилиги сабаб кўпчиликнинг қалбига озор бериб қўйиши мумкин. Лекин уларга ҳар қандай ҳолатда ҳам ишониш мумкин.

Устки лабнинг пастки лабдан қалинроқ бўлиши ўзига ишонган инсонларда кўпроқ учрайди. Бу ишонч кўп ҳолларда манманликка ҳам айланиб кетиши мумкин. Ҳамиша ўз гапида туришади, шу боис улар билан баҳслашиш бефойда.

Пастки лаб қалинроқ бўлса, билингки, ушбу инсон феъл-атворида мураккаблик ҳукмрон. Улар ўзгарувчан бўлишади ва шу боис ҳам улар билан суҳбатга киришиб кетиш мураккаб.  Бундай инсонлар инжиқ, атрофдагилар ва ўзига нисбатан ўта талабчанлиги билан ажралиб туради.

Юрак шаклидаги лаб соҳибалари янгиликка интилувчан, серғайрат, ҳазилкаш ва таъсирчан бўлишади. Бундай инсонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам муаммони осонлик билан ҳал эта олади. Сир сақлаш борасида улар бироз нўноқроқ. Шу сабабдан ҳам улар билан сирлашишни маслаҳат бермасдик.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!