Ла Лиганинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси маълум бўлди

Ла Лиганинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси маълум бўлди

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси мукофотини олди.

Франциялик форвард беш ўйинда тўртта гол урди ва "Реал"га муддатидан олдин Испания чемпиони бўлишига ёрдам берди.

Мукофот учун шунингдек Пьер-Эмерик Обамеянг ("Барселона"), Анте Будимир ("Осасуна"), Борха Майораль ("Хетафе"), Хосе Луис Моралес ("Леванте"), Хоан Мохика ("Эльче") ва Ведат Мурики ("Мальорка") даъвогарлик қилишган эди.

Бензема жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол ва 11та ассист қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!