Ла Лига. «Реал» мавсумни ғалаба билан бошлади, «Севилья» ҳам, Андре Силвадан эса хет-трик

Ла Лига. «Реал» мавсумни ғалаба билан бошлади, «Севилья» ҳам, Андре Силвадан эса хет-трик

19 август санасида Испания Ла Лигасининг 1-тур учрашувлари давом эттирилди. Тур доирасида 3 учрашув бўлиб ўтди.«Эйбар» Лига дебютанти «Уэска» билан кураш олиб бориб, 1:2 ҳисобида енгилди. «Севилья» эса «Райо Вальекано» меҳмони бўлиб, 1:4 ҳисобидаги йирик ғалаба билан уйига қайтадиган бўлди. Андалусиялик сафида яқиндагина «Милан» жамаосидан жамоа сафига келиб қўшилган Андре Силва хет-трикка эришди.Хулен Лопетеги бошлиқ Мадриднинг «Реал»и «Хетафе»га қарши кураш олиб борди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Дани Карвахаль жамоасини олдинган олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Гарет Бэйл ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.Шу тариқа «Қироллик клуби» Ла Лиганинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!