Ла Лига. Бугун «Реал Мадрид» «Эспаньол»ни имтиҳондан ўтказади, «Атлетико Мадрид» эса «Хетафе» майдонига сафар қилади (Анонс)

Ла Лига. Бугун «Реал Мадрид» «Эспаньол»ни имтиҳондан ўтказади, «Атлетико Мадрид» эса «Хетафе» майдонига сафар қилади (Анонс)

Кеча 21 сентябрь санасида Испания Ла Лигасининг 5-тур баҳсларига старт берилди. «Уэска» жамоаси ўз уйида «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бугун, 22 сентябрь куни тур учрашувлари давом эттирилади.

Жумладан, «Атлетико Мадрид» «Хетафе» майдонига сафар қилади. Ўйин 21:30 да бошланиши белгиланган.

«Реал Мадрид» эса ўз майдонида «Эспаньол»ни қабул қилиб, имтиҳондан ўтказади. Мазкур ўйин эса 23:45 да бошланади.

Мусобақа пешқадами «Барселона» эса ўз учрашувини эртага «Жирона»га қарши ўтказади.

Ла Лига

5-тур беллашувлари

21 сентябрь, жума

«Уэска»—«Реал Сосьедад» 0:1

Гол: 0:1—64 Мерино.

Четлатишлар: Хуанми (71), Тео (82).

22 сентябрь, шанба

«Райо Вальекано»—«Алавес» 16:00

«Сельта»—«Вальядолид» 19:15

«Эйбар»—«Леганес» 19:15

«Хетафе»—«Атлетико Мадрид» 21:30

«Реал Мадрид»—«Эспаньол» 23:45

23 сентябрь, якшанба

«Леванте»—«Севилья» 15:00

«Вильярреал»—«Валенсия» 19:15

«Бетис»—«Атлетик Бильбао» 23:00

«Барселона»—«Жирона» 23:45

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!