Ла Лига. «Атлетико»га ғалаба келтирган гол

Ла Лига. «Атлетико»га ғалаба келтирган гол

18 август, якшанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 2-тури доирасида 4 та ўйин ниҳоясига етди.

Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби «Ванда Метрополитано» стадионида «Хетафе»ни қабул қилди.

Учрашувдаги ягона голга «матрасчилар» ҳужумчиси Альваро Мората 23-дақиқада муаллифлик қилди.

Шу тариқа мадридликлар янги мавсумни ғалаба билан бошлади.

Таъкидлаш лозим, беллашувнинг 38-дақиқасида «Хетафе» ҳужумчиси Хорхе Молина, 42-дақиқада эса «Атлетико» ҳимоячиси Ренан Лоди ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.

1-тур баҳсларидан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:

Ла Лига

1-тур баҳслари

17 август, шанба

«Валенсия»—«Реал Сосьедад» 1:1

Голлар: 1:0 — 58 Гамейро, 1:1 — 90, пенальти, Ойарсабаль

«Мальорка»—«Эйбар» 2:1

Голлар: 1:0 — 4 Дани Родригес, 1:1 — 57 Оливейра, 2:1 — 75, автогол, Оливейра

«Леганес»—«Осасуна» 0:1

Гол: 0:1 — 75 Чими Авила

«Вильярреал»—«Гранада» 4:4

Голлар: 1:0 — 35, пенальти, Касорла, 1:1 — 45, пенальти, Вико, 2:1 — 53 Мойсес Гомес, 2:2 — 62 Мачис, 3:2 — 65 Жерар Морено, 4:2 — 73 Чуквуэзе, 4:3 — 75 Сольдадо, 4:4 — 81 Пуэртас

18 август, якшанба

«Алавес»—«Леванте» 1:0

Гол: 1:0 — 54 Хоселу

«Эспаньол»—«Севилья» 0:2

Голлар: 0:1 — 44 Регилон, 0:2 — 86 Нолито

«Бетис»—«Вальядолид» 1:2

Голлар: 0:1 — 63 Гвардиола, 1:1 — 68 Морон, 1:2 — 89 Плано

«Атлетико»—«Хетафе» 1:0

Гол: 1:0 — 23 Мората


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!