КХДРда 350 минг кишида «номаълум безгак» аниқланди

КХДРда 350 минг кишида «номаълум безгак» аниқланди

Апрель ойи охирида КХДРда қайд этилган “номаълум безгак” эпидемияси 350 минг кишида аниқланди, 162 минг киши аллақачон даволаниб чиқди, деб ёзади Ренхап Шимолий Корея ОАВларига таяниб.
Аввалроқ КХДРда 12 май куни COVID-19 билан касалланган 18 мингдан ортиқ бемор аниқлангани, улардан олти нафари вафот этгани хабар қилинганди. Кейинроқ баёнотларда бу рақамлар иситма ёки безгак билан боғлиқ экани ҳам айтилди.
“Фақат 12 май куни бутун мамлакат бўйлаб 18 минг кишида иситма аниқланган бўлиб, шу вақтга келиб 187 минг киши карантинга олинган ва даволанмоқда”, дейилади Корея марказий ахборот агентлиги баёнотида.
Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРда коронавирус туфайли фавқулодда вазият юзага келганини айтиб, ҳукуматига касаллик тарқалишини тўхтатиш учун мукаммал ишлашни тайинлаган, хусусан, мамлакат уезд ва шаҳарларини тўсиб қўйишни буюрган эди.Маълумот учун: 2020 йил январь ойидан бошлаб, коронавирус сабабли КХДР чегаралари хорижликлар ва ўз фуқаролари учун бутунлай ёпиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    J
    Кетма кет ракеталарри учириб ётувди. Бирдан кескин касаллик авж об кетиши ғалатироқмасми?
    Ammor
    Radiyatsiyadan bo'lishi mumkin. Semiz go'mmik chalinsa putin bayden makron zelinskiy chalinsa keyin o'lsa dunyo tinchib qolardi ancha shols bn chexiya polsha prezidentlarini olib ketsa nur ustiga