КХДР ядровий синовига қарши тайёргарлик кўрилмоқда

КХДР ядровий синовига қарши тайёргарлик кўрилмоқда

Корея Халқ Демократик Республикаси ядровий синов ўтказса, Қўшма Штатлар ҳарбий стратегиясига тузатиш киритилади. Қуйидаги мазмундаги огоҳлантиришни журналистлар билан суҳбатда Давлат департаменти раҳбари биринчи ўринбосари Ведант Пател маълум қилди:

- Биз Япония ва Жанубий Кореядаги иттифоқчиларимиз билан яқиндан мувофиқлаштирилган ҳолда турлича фавқулодда вазиятга ҳозирлик кўрмоқдамиз. Бундан ташқари КХДРнинг ҳар қандай провокациясига жавобан ҳарбий стратегиямизга куч ёки восита жойлаштириш бўйича тегишли қисқа ва узоқ муддатли тузатиш киритишни мўлжаллаб қўйганмиз.

Дипломат АҚШнинг тезкор ҳарбий режаси ҳамда Пентагон куч- активини хорижда ва Америка ҳудудида тақсимлаш борасида қандай ўзгариш киритилиши мумкинлигига изоҳ бермади.

Вашингтонга кўра, Пхеньян ядро синовини тайёрлашда давом этмоқда. “АҚШ КХДР Пхунгери полигонини еттинчи ядровий синов учун тайёрламоқда, деб ҳисоблайди. Бу маълумот Шимолий Кореянинг ўзи тарқатган оммавий баёнотларга тўла мос келади”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!