КХДР хакерлари вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларга ҳужум қилишди

КХДР хакерлари вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларга ҳужум қилишди

Шимолий кореялик хакерлар АҚШ, Буюк Британия ва Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқараётган камида олтита фармацевтика компаниялари тизимига киришга уринишди.

Бу ҳақда “Wall Street Journal” газетаси вазиятдан хабардор манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойидан бошлаб хакерлар “AstraZeneca”, “Johnson & Johnson”, “Novavax Inc”, шунингдек  “Genexine Inc.”, “Shin Poong Pharmaceutical Co” ва “Celltrion Inc” каби компаниялар маълумотларини олишга ҳаракат қилишган.

Хакерлар ўз режаларини амалга оширишга муваффақ бўлишганми ёки йўқ номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!