КХДР Жанубий Корея билан чегарада ўнта қўриқлаш пунктини портлатиб юборди

КХДР Жанубий Корея билан чегарада ўнта қўриқлаш пунктини портлатиб юборди

Шимолий Корея ҳукумати минтақадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича Кореялараро битим доирасида Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсизлантирилган ҳудудда ўнта қўриқлаш пунктини йўқ қилиб ташлади. Бу ҳақда «Рёнхап» Жанубий Корея мудофаа маҳкамасига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, КХДР Жанубий Кореяни хабардор қилганидан сўнг, қўриқлаш пунктларини портлатиб юборган.

Шунингдек, хабар қилинишича, томонлар «тарихий қадрият»га эга бўлган биттадан қўриқлаш постини сақлаб қолиш тўғрисида келишиб олдилар.

Жанубий Корея ҳарбийлари ўз томонидан ўнта қўриқлаш пунктини портлатишга ваъда қилди. Кутилишича, улар буни кейинроқ қилишади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!