Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилади

Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилади

Яқин кунларда Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова Тошкент шаҳар Кўзи ожизлар жамияти аъзолари билан диний-маърифий ва ижтимоий масалалар бўйича ўтказилган учрашувда маълум қилди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов, Чилонзор тумани бош имом-хатиби Хусниддин Абдукаримов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Атабаева ва отинойилар иштирок этишди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Турдиқулов юртимизда бугунги кунда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар, ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди. Шундан сўнг Кўзи ожизлар жамиятининг бир нечта аъзолари ишсизлик, уй-жой масалалари борасида саволлар билан мурожаат қилишди. Саволларга Шуҳрат Турдиқулов жавоб бериб, ижобий ҳал қилиниши ҳақида сўзладилар. Баъзи жамият аъзоларининг коммунал тўловлардан қийналаётганликлари ҳақида ёзма мурожаат қилишди. бу масала Чилонзор тумани бош имом-хатиби Ҳ.Абдукаримов томонидан ҳал қилинди. Жамиятнинг ёши катта аёл ва эркакларидан ташқари, ёшларда ҳам илм олиш ва Қуръонга бўлган муҳаббатлари ҳақида сўзлаб беришди. ЎМИ мутахассиси Мунира Абубакирова яқин кунларда Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилиши ҳақида маълумот берди. Иштирокчилар ўтказилаётган тадбирдан хурсандликларини, бундай учрашувлар тез-тез бўлишини таклиф қилдилар.

Manba: azon.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!