Кузда тақдим этилаётган iPhone XR 2 – бу кўрсаткич бўйича рекордчи!

Кузда тақдим этилаётган iPhone XR 2 – бу кўрсаткич бўйича рекордчи!

Apple корпорациясининг iPhone XR смартфони унинг ўтган йилги моделлари орасида энг арзонидир. Шунга қарамасдан, аккумуляторининг қуввати узоқ вақтга етиши бўйича у барча айфонлар орасида етакчидир.

Хабарларга кўра, iPhone XR’нинг бу йил кузда тақдим этиладиган «авлод»и бу борада ҳатто ундан ҳам устун бўлади. Бу ерда гап ҳам дастурий, ҳам қурилмавий жиҳатдан яхшилаш ишлари хусусида кетаётир.

Phone XR 2 учун аккумуляторни Хитойнинг ATL (Amperex Technology Ltd) компанияси ишлаб чиқаради. Эсингизда бўлса, Galaxy Note 7 учун қўлланган Samsung SDI батареяларидаги муаммо сабабли портлаб кетавергач, жанубий кореялик корпорация уларни қайтариб олган ва қайта ишлаб, бошқатдан сотувга чиқарганди. Ўша иккинчи уринишда уларга айни шу ATL компаниясининг портламайдиган аккумуляторлари қўйилган.

Хулласи калом, iPhone XR 2 аккумуляторининг ток сиғими 3110 мА/соатга тенг бўлиб, у айфонлар тарихидаги энг сиғимдор якка элементли батарея бўляпти. Тўғри, бу кўрсаткич оригинал iPhone XR аккумуляторининг 2942 мА/соатлик ток сиғимидан атиги 5 фоизга юқори. Бироқ дастурий таъминотнинг ҳам яхшиланиши эвазига ушбу смартфон барча айфонлар тарихидаги энг автономлиги юқори модел бўлади.

Manba: terabayt. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!