Куз ёки қиш мавсумидаги коронавирус ёздагисидан фарқ қиладими?

Куз ёки қиш мавсумидаги коронавирус ёздагисидан фарқ қиладими?

— Куз ёки қиш мавсумидаги коронавирус ёздагисидан фарқ қиладими? Коронавирусли пневмония совуқ тушганда қандай кечади? Бу ҳақда нималарни билишимиз керак?

Коронавируснинг мавсумий характери айни дамда ҳали тасдиқланмаган. Қиш ойларида гриппнинг мавсумий авж олиши  коронавируснинг тарқалиши даврига тўғри келиши мумкин. Клиник белгиларга кўра, кузги ёки қишги коронавирус ёздагисидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Айни дамда коронавирус ва у сабаб юзага келувчи пневмония қишда, совуқ тушгач қандай кечиши номаълум. 

Касаллик совуқ ҳаво таъсирида янада фаоллашиши ҳам мумкин. Шу сабабли барчамиз қиш мавсумида коронавирус инфекциясидан ҳимояланишга масъулият билан ёндашишимиз лозим. Бу пайтда совуб кетиш, стресс каби иммунитетни сусайтирувчи омиллардан қочиш тавсия қилинади. Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш организмнинг иммун тизимига коронавирус инфекцияси билан курашда ёрдам беради.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!