Куз-қиш мавсуми олдидан муаммоларни аниқлашда Тошкент ҳокимлигининг блогерларга мурожаати

Куз-қиш мавсуми олдидан муаммоларни аниқлашда Тошкент ҳокимлигининг блогерларга мурожаати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги журналист, блогер ва шаҳарнинг барча фуқароларига мурожаат йўллади.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги коммунал соҳага дахлдор хизматлар томонидан кузги-қишки мавсумни беталафот ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

«Шунга қарамай, ҳокимлик ва масъул ташкилотларнинг эътиборидан четда қолган ҳолатлар бўлиши мумкин.

Агар сиз куз-қиш мавсумидан олдин ҳал қилиниши керак бўлган бирор муаммони аниқласангиз, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Facebook” саҳифаси орқали хабар беришингизни ёки бу ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз/каналларингизга жойлаштиришингизни сўраймиз.

Бу билан шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарга тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш масаласида сезиларли ёрдам берган бўласиз.

Қўшимча маълумот учун: 71 210 01 63

Амалий ёрдам ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!», — дейилади пойтахт ҳокимлиги мурожаатида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!