Кувайт ва Наманган ўртасида парвозлар йўлга қўйилади

Кувайт ва Наманган ўртасида парвозлар йўлга қўйилади

“Jazeera Airways” авиакомпанияси Ал-Кувайт-Наманган йўналишида парвозлар йўлга қўйилишини маълум қилди.

“Дунё” АА маълумотларига кўра, бу йўналишдаги биринчи рейс 30 сентябрь куни амалга оширилади. Ҳафтасига учта (душанба, чоршанба, жума кунлари) рейс бўлиши кутилмоқда.

"Jazeera Airways" бош ижрочи директори Рохит Рамачандраннинг таъкидлашича, бу рейс Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳларнинг сонини сезиларли ошишига хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Кувайтга экспорти ҳажмини ошириш учун қулай имкониятлар яратади.

Эслатиб ўтамиз, “Jazeera Airways” авиакомпанияси ўтган йил июнида Кувайтдан Тошкентга авиақатновни йўлга қўйган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!