Кутилмаган қарор! Япония бош вазири истеъфога чиқмоқчи

Кутилмаган қарор! Япония бош вазири истеъфога чиқмоқчи

Бош вазир Синдзо Абэ соғлиги туфайли истеъфога чиқмоқчи деб хабар қилмоқда Япониянинг NHK телеканали.

Бир неча кун олдин Абэ Токиодаги шифохонага ташҳис учун мурожаат қилган ва 24 август куни у ташҳис натижаларини билиш учун шифохонага яна бир маротаба борган.

Синдзо Абеда сурункали язвали колит касали бор. Бу йўғон ичак шиллиқ қатламининг яллиғланиши бўлиб, 2006 йилда истеъфога чиқишига сабаб бўлган эди.

2012 йилда Абенинг соғлиги яхшиланиб у яна бош вазир лавозимига сайланган эди. 24 август куни унинг ушбу лавозимда ишлаш муддати 2799 кунни ташкил қилиб Япония премьер-министри лавозимида энг узоқ ишлаган киши сифатида рекорд ўрнатган эди. 

Телеканал хабариги кўра, душанба куни Абэ ўзининг сўрункали касали яна оғирлашганидан хабар топган ва истеъфога чиқишга қарор қилган. Бош вазир айтишига қараганда "унинг соғлиқ муаммолари сиёсий қарорлар қабул қилишга таъсир қилмаслиги учун". Ушбу касаллик давомида бемор тез-тез кучли оғриқлар ҳис қилиши мумкин. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!