Кутилмаган фожиа: 15 ёшли ўқувчи қиз ҳушини йўқотди ва вафот этди

Кутилмаган фожиа: 15 ёшли ўқувчи қиз ҳушини йўқотди ва вафот этди

Костромдаги мактаблардан бирида 15 ёшли ўқувчи қиз кутилмаганда дарс пайтида ҳушини йўқотди ва йиқилди. У ўқитувчининг саволига жавоб бериш учун доскага чиққанди.

Маълумотларга кўра, ўқитувчи дарров тез ёрдам чақирган. Тез ёрдам ҳам тезда етиб келган ва қизни касалхонага олиб кетишган. Аммо орадан бир неча соат ўтгач, ўқувчи қиз жонлантириш бўлимида вафот этган.

Фожианинг сабаби номаълум, айни дамда текширув ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, қизда ҳеч қандай сурункали хасталик бўлмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!