Кушербаев "Тwitter"нинг блокланиши масаласида депутатлик сўрови киритди

 Кушербаев "Тwitter"нинг блокланиши масаласида депутатлик сўрови киритди

Бу ҳақда депутатнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.

"Ўзкомназорат бошлиғига "Twitter"нинг блокланиши масаласида асослантирилган тушунтириш бериш ва чекловни олиб ташлаш чораларини кўриш масаласидаги талаб билан депутатлик сўрови киритдим.

Фикримча, бу каби чекловлар ижобий натижадан кўра, кўпроқ салбий оқибат келтириб чиқармоқда. Чунки фойдаланувчилар Интернетдаги "блок"ларни айланиб ўтиш мақсадида турли WPN дастурларидан фойдаланиш ортидан бошқа хавфли ва таъқиқланган манбалардан ҳам фойдаланишга ўтиб, каттароқ ҳуқуқбузарликларга йўл қўйишмоқда.

Сўровга 10 кун ичида жавоб берилиши керак. Кўрамиз...", - деб ёзиб қолдирган Кушербаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!